Линклар

logo-print
Бугун Покистон Олий судида мамлакат бош вазири Юсуф Риза Ғилоний иши бўйича маҳкама давом этади.

Судга бўйсунмасликда айбланаётган Ғилоний президент Осиф Али Зардорийга нисбатан коррупция билан боғлиқ жиноий ишни қайта қўзғаш борасидаги суд қарорларини бажармагани учун маҳкамга тортилди.

Покистон Олий суди 2008 йилда Швейцарияда очилган коррупцияга оид ишни қайта тиклаш бўйича қарор чиқарган эди.

Ғилоний Осиф Али Зардорийга қўйилган айбловлар сиёсийлаштирилганини айтиб, у президент сифатида дахлсизликка эга бўлгани учун жавобгарликка тортилиши мумкин эмас деб ҳисоблайди.
XS
SM
MD
LG