Линклар

Қозоғистонда Ўзбекистон фуқароси жосуслик техникаси билан ушланди


Жанубий Қозоғистон вилояти божхона хизмати ходимлари Ўзбекистон фуқаросини жосуслик техникаси билан қўлга олди.

Bnews.kz сайтининг Жанубий Қозоғистон Божхона назорати департаментига таянган ҳолда ёйинлаган хабарига кўра, ўзбекистонлик фуқаро Чимкент аэропортида Урумчи-Чимкент рейси билан учиб келгач, божхона текшируви пайти қўлга олинган.

Қозоқ божхоначиларига кўра,Ўзбекистон фуқароси ёнидан яширин равишда видео ва расмга олиш ускунаси бўлган махсус соат топилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича жиноий иш очилиб, барча материаллар судга жўнатилган.
XS
SM
MD
LG