Линклар

Покистон Олий суди судга беҳурматлик қилган ва бўйсунмаган, дея Бош вазир Юсуф Ризо Ғилонийга нисбатан расман айблов эълон қилди.

Президент Осиф Али Зардорийга нисбатан коррупция билан боғлиқ жиноий ишни қайта қўзғаш бўйича Олий суд қарорини бажармаган Ғилоний айбловни тан олмади.

У айбловларни сиёсий, деб баҳолади ва президент иммунитетга эга бўлгани боис бу ишга қўл урмаганини яна бир бор таъкидлади.

Покистон Олий суди амалдаги президент Осиф Али Зардорийни 1990 йиллар оралиғидаги фаолияти билан боғлиқ коррупцион жиноятларда гумон қилган ва бу юзадан тергов ўтказишга ҳукм қилган эди.

Агар айблов тасдиқланса, Ғилоний ишдан олиниши ва қисқа муддатга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
XS
SM
MD
LG