Линклар

Тинчлик бўйича Нобел мукофоти совриндори ва Жанубий Африканинг собиқ президенти Нелсон Мандела хонанда Уитни Ҳюстон ўлими муносабати билан таъзия изҳор қилди.

Ўз баёнотида Мандела унинг шарафига АҚШнинг собиқ президенти Билл Клинтон 1994 йилда Оқ Уйда тушлик берганида марҳума хонанда қўшиқ ижро этганини хотирлади.

48 ёшли хонанда ва актриса Уитни Ҳюстон 11 феврал куни Лос Анжелесдаги меҳмонхонада вафот этган эди.

Якшанба куни Лос Анжелесда ўтган Grammy мусиқа мукофоти тақдимот маросимида ҳам хонандани хотирлашга бағишланган махсус тадбир бўлиб ўтди.

Ҳозирча полиция хонанда ўлими сабабларига доир маълумотларни ошкор қилгани йўқ.

Хабарларга кўра, меҳмонхонадаги уйининг ҳаммомидан ўлик ҳолда топилган Уитни Ҳюстон вафоти бўйича токсикологик текширув натижалари якунига етмагунга қадар ўлим сабаблари очиқланмайди.
XS
SM
MD
LG