Линклар

logo-print
Халқаро тинчликпарвар қўшинларнинг мамлакатга киритилишини рад этган Сурия ҳукумати ўз ҳарбийларини яна норозилик давом этаётган ҳудудларга йўллади.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларидан олинган маълумотларга кўра, бугун ҳам ҳарбийлар Ҳомс, Растон ва Дамашқ шаҳрининг айрим ҳудудларида намойишчиларни ўққа тутгани қайд этилган.

Бугун тонгдан Сурия ҳукумати Араб Лигасининг мамлакатга халқаро тинчликпарвар кучларни киритиш тўғрисидаги чақириғини рад этган эди.

Россия ҳукумати бу таҳлит куч қўллашдан аввал Сурияда ўт очишни тўхтатишнинг бошқа йўлларини қидириш зарурати ҳақида баёнот берди.

Сурияда президент Башар ал-Ассад режимига қарши норозилик намойишлари 11 ойдан буён давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG