Линклар

Исроил Ташқи ишлар вазирлиги берган маълумотга кўра, мамлакатнинг Ҳиндистон ва Грузиядаги элчихоналарига ҳужум уюштирилган.

Расмий маълумотларга кўра, душанба тонгдан Деҳли шаҳридаги элчихонага қарашли автомобил бомба ўрнатилгани оқибатида портлаган.

Камида бир киши жароҳатланган. Аммо, бу шахснинг исми ошкор қилинмаяпти.

Тбилисида ҳам элчихонага қарашли автомобилга ўрнатилган бомба аниқланган ва у полиция томонидан зарарсизлантирилган.

Исроил ҳукумати 2008 йилда Ҳизбуллоҳнинг Ливандаги қаноти етакчиси Имод Муғаннийга ҳужум уюштиргани 4 йиллиги муносабати билан хорижий элчихоналари хавфсизлигини кучайтирган эди.

Хабарларга кўра, Тбилисидаги ҳужумнинг айнан шу чоралар боис олди олинган.
XS
SM
MD
LG