Линклар

Амстердам шаҳрининг Schiphol аэропорти ҳожатхонасига беркиниб олиб, бомба портлатиш билан таҳдид қилган шахс қўлга олинди.

Амстердам полицияси матбуот вакили Роб ван Капалга кўра, душанба куни тонгдан аэропортни портлатишини айтиб, таҳдид қилган шахс билан профессионал музокарачилар мулоқот қилган.

Натижада, "бу шахснинг ҳаракатлари назоратга олинган ва у ҳибс қилинган". Ҳозирча полиция расмийлари бу шахснинг ёнида ҳақиқатда ҳам портловчи мослама бўлган ёки бўлмагани ҳақида бирор маълумот бергани йўқ.

Маълумотларга кўра, исми ҳам сир сақланаётган бу шахс аэропортнинг иккинчи қаватидаги ҳожатхоналардан бирига қамалиб олиб таҳдид қила бошлаганидан сўнг аэропортнинг иккита терминалидаги йўловчилар эвакуация қилинган.

Тушдан сўнг полиция бу шахсни ҳибсга олишга муваффақ бўлган ва аэропорт фаолияти яна тўлиқ йўлга қўйилган.
XS
SM
MD
LG