Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:54

Энергетик бўҳрон хусусий бизнесга зарба бермоқда


Одамлар уйини иситишга илож топмаëтган айни кунларда қанча хусусий корхонанинг ишдан тўхтаганига оид аниқ маълумот йўқ.
Одамлар уйини иситишга илож топмаëтган айни кунларда қанча хусусий корхонанинг ишдан тўхтаганига оид аниқ маълумот йўқ.

Ўзбекистондаги энергетик бўҳрон боис юзлаб¸ балки минглаб кичик корхоналар тўхтаб қолди¸ ишсизлар ëхуд Россияга мардикорликка жўнаëтганлар сафига яна минглаб янгилари қўшилди.

Фавқулодда совуқ келган бу йилги қиш мавсумида Ўзбекистон яқин тарихида мисли кўрилмаган газ ва электр тақчиллиги юзага чиқди. Аммо ҳозирча ҳукумат раҳбарларидан бирортаси халқ олдига чиқиб¸ на бу муаммони тан олди ва на унинг нима сабабдан юзага чиққани ҳақида изоҳ берди.

Туяни шамол учирса¸ эчкини осмонда кўр. Давлат қарамоғида бўлган мактаб ва касалхоналарда на электр ва на газ йўқ бу йилги мавсумда фаолияти газ ва электрга қарам хусусий корхоналарнинг кўпчилиги тақа-тақ тўхтаб қолди.

Озодлик вазият кўламини аниқлашитириш мақсадида Ўзбекистоннинг турли вилоят ва шаҳарларидаги хусусий тадбиркорлар билан давомли суҳбатлар уюштириб келмоқда.
Бугунги суҳбат қаҳрамони жанубий вилоятлардан бирида 10 йилдан бери бир неча ун тегирмонини юрғизиб¸ бир неча одамни иш билан таъминлаб келган 42 яшар тадбиркор.

Суҳбат ëзиб олинган кундаОзодлик бу тадбиркорни 10 йилдан бери деярли тўхтамаган тегирмонлари тўрт ойдан бери ўчиб ëтган бир вазиятда топди.

Расмийлар босимидан муҳофаза қилиш мақсадида Озодлик бу шахс исми-шарифини ошкор қилмади.

Тадбиркор билан суҳбатни қуйида тинглашингиз мумкин.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:00 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG