Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:31

Россияда нолегал муҳожирларни овлаш бошланди


Санкт-Петербург шаҳрида ишлаб юрган жиззахлик мардикорнинг хабар қилишича, шаҳарда нолегал хорижликларга қарши рейд бошланган.

Жиззахлик суҳбатдошга кўра, бу рейд давомида легал ишлаётган муҳожирлар ҳам “қармоққа илинади”.

- Проверка қилишаяпти, қийнашаяпти. У ëқдан бу ëққа қувалаб юрибди. Ҳамма жойда бўлгани йўқ, жой-жойида бўлаяптида.

Озодлик: Ҳужжатлар жойидами ўзингизда?

- Ҳамма нарса жойида. Булар ҳужжатга қарайдими, биласизку ҳамманинг томоғи бор. Бир сўм пул олсам дейди. Ҳаммаси пулда. Пул берсангиз, сизни кўрмагандай ўтиб кетаверади.

Озодлик: Бермасачи.

- Бермаса, қамаб қўядида. Депортация қилади.

Озодлик: Сизни текширишдими?

- Метрога тушдим. Битта командир тўхтатди. Документларни кўрди, ҳаммаси жойида. Ичкарига киргизди. Чўнтакдаги ҳамма нарсани чиқардим. Пул чиқди. Пулимни олдида “иди на...¸ бўлмаса ҳозир отделга кетасан” деб юборди.

Озодлик: Милиция пулингизни олса, сиз қараб туравердингизми?

- Нима қилай? Командирнинг погонини юлайми? Кимга бориб кимга айтаман?

Озодлик: Ўша милиционернинг устидан шикоят қилсангиз бўладику.

- Нима деб бораман. Диаспорага боришим мумкин. Улар ҳам халтура қилиб юради. Бизлар бу ерда иккинчи сорт одаммиз, дейди Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ишлаб юрган жиззахлик мардикор.
XS
SM
MD
LG