Линклар

Жанубий Кореядан қўнғироқ қилган ва ўз исмини айтмаган хоразмлик 38 яшар меҳнат муҳожири 15 минг доллар пул қарз қилиб, бу мамлакатга келгани ва қарзидан ҳали ҳам қутила олмаётгани ҳақида айтди.

Хоразмлик суҳбатдошга кўра, Жанубий Кореяга қонуний йўл билан келиш мушкуллиги боис, кўпчилик ноқонуний йўлларни танлашга мажбур бўлади.

- Келганимга 8-9 йил бўлди. Кореяга келиб қарздан бошим чиқмаяпти. 17-18 минг доллар бериб Кореяга келганман.

Озодлик: Қонуний йўл билан чиқса бўлмайдими четга?

- Қонуний йўл билан қийинда барибир. Беришингиз керак. Давлат орқали контракт бўладию. Ўша билан келиб тушдим. Қарасам ойлик оз. 390 доллар бераяпти. Ишлашга келганим учун 100 доллар Кореядаги ҳисобга ўтказишим керак, 200 доллар Ўзбекистонга ўтказишим керак. 70-80 доллар қўлимга қолаяпти. Кейин мен контрактни буздимда чиқиб кетдим 900 долларлик ойликка. Мен келганимда самолëт пули, ҳаммасини тўлаб келганман. У пайтда самолëт пули деган гаплар бўлмаган.

Озодлик: 15 минг доллар қарзга ботганман дейсиз. Нима у қарз?

- Бу билан шуғулланадиган бизнесменлар бор экан. Айтаяпманку 8-9 йил олдин келганман деб.

Озодлик: Гуруҳлар одамларни Кореяга юбориш билан шуғулланади-а?

- Ҳа. Ҳозир бош байроқ самарқандликларда.

Озодлик: Қандай олиб келади?

- Ўқишга деб олиб келади, бизнес деб олиб келиб юришибди, ҳар хил йўллари бор. 5000 берсангиз, безотказ олиб келади.

Озодлик: Кореяга олиб келиб иш берувчига топширадими?

- Йўқ. Масалан мен оғайнимни, укамни олиб келмқочи бўлсам, 5000 бераман. Олиб келади, аэропортдан чиқариб менинг қўлимга беради. Нолегалда. Бир ҳафталик виза билан келади.

Озодлик: Бир ҳафталик виза билан келиб кейин қоладими?

- Ҳа, қолиб кетади ўша билан. Қўлга тушиб қолса, кетди.

Озодлик: Сиз ҳам нолегалмисиз?

- Уч йиллик эди меники. Мен 15 кундан кейин чиқиб кетганман. Нолегал ишга кетганманда пул кўп берадиган жойга. Мен олган қарзларимни тўлаш учун мажбур чиқиб кетганман, дейди Жанубий Кореяда ишлаëтган меҳнат муҳожири.
XS
SM
MD
LG