Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:26

"Тўрттамизни 50 мингга сотиб юбордилар"


Россиянинг Камчатка ярим оролидан қўнғироқ қилган тошкентлик 50 яшар Ботир ака Россияга ўтган йил ёз ойларида яхши маошли иш бор, деган алдов ваъдалар билан олиб келинганини айтади.

Ботир акага кўра, одамфурушлар қўлига тушиб қолган ва Тошкентга қуруқ қўл билан қайтиб келишга мажбур бўлган.

- Ҳозир мана параходда 10 кун юриб эсон-омон Петропалга келдик. Бу ерда бир бухоролик болага ишониб 2-3 ой ишладик. 150 минг рубллик иш қилган эдик. Эртага учаман Тошкентга.

Озодлик: Ëздан буëн ишлаб Ўзбекистонга нима билан қайтаяпсизлар?

- Ҳеч нарса ишлаганим йўқ. Уйга 1000 доллар жўнатганман. Бошқа ҳеч нарса кетмаган.

Озодлик: Ўзбекистонга борганингиздан кейин нима қилмоқчисиз?

- Ўзбекистонга бориб икковининг ҳам устидан ариза ëзаманда, уларни Ўзбекистонга чақиртираман.

Озодлик: Иш берувчи билан бирор-бир шартнома имзолаганмидингиз?

- Ҳеч қанақа шартнома йўқ. Оғзаки ҳаммаси. Одам савдоси қилиб тўрттамизни 50 мингга сотиб юборган. Улар бизни бир-бирига олди-сотди қилган. Иккинчи ойга 500 доллар бердида. “Хоҳласанг шу, хоҳламасанг ишлама” дейдида. Шу билан йиғиштирдикда, дейди тошкентлик Ботир ака.
XS
SM
MD
LG