Линклар

Сурхондарёда кўча-кўйда писта, қурут ва сигаретни доналаб сотаётганларга қарши рейд бошланди.

Olam.uz сайти маълумотига кўра, рейдлар ҳуқуқ-тартибот органлари, солиқ ходимлари ва маҳалла оқсоқоллари иштирокида ўтказилган.

Хоразмдан олинган маълумотларга кўра, аксар қишлоқларда маҳалла оқсоқоллари пистафурушларни савдо қилишига рухсат бермаяпти.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги эпидемияга қарши фавқулодда комиссияси аъзолари январ ойида пистафурушлар билан боғлиқ вазиятни ўрганиб, уларнинг аксари махсус лицензияга ҳам эга эмаслиги, махсулотлар сифатини тасдиқловчи махсус сертификатлар йўқлигини аниқлаган эди.

Озодлик билан суҳбатда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмийси пистафурушлар сотаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг деярли барчаси инсон организмига зарарли экани, уларнинг таркибида зарарли микроблар борлиги аниқланганини айтган эди.
XS
SM
MD
LG