Линклар

БМТ Инсон ҳуқуқлари идораси раҳбари Нави Пиллай Башар ал-Ассад режимини сўнгги 11 ой мобайнида инсониятга қарши жиноят қилганликда айблаб, Сурия ҳукуматини маҳкамага тортишга чақирди.

БМТ Бош Ассамблеясидаги чиқишида Пиллай Ҳомсдаги аҳоли турар-жойларининг ўққа тутилишини қоралади.

Суриянинг БМТдаги вакили Башар Жафарий Пиллай баёнотини инкор қилиб, буни Сурия ҳукуматига нисбатан “бетайин” муносабат дея баҳолади.

БМТ маълумотларига кўра, Сурияда ўтган йилнинг март ойидан буён давом этаётган нотинчликлар давомида камида 4 минг киши ўлдирилган ва ўн минглаб одамлар ҳибсга олинган
XS
SM
MD
LG