Линклар

logo-print

Ставропол муфтийси ўринбосари ҳалок бўлди


Душанба куни Ставропол ўлкаси муфтий ўринбосари Курман Исмоилов портлаш оқибатида ҳалок бўлди.

Россия Тергов қўмитаси вакили Владимир Маркинга кўра, портлаш Исмоилов кетаётган автомобилда содир этилган.

Воқеа бўйича жиноий иш очилиб, жиноят версиялари ўрганилмоқда.

Портлаш муфтий ўринбосарининг касбий фаолияти билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги ҳам айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG