Линклар

logo-print
Кеча Бишкекда ҳукумат биноси олдида 200га яқин казино ишчилари норозилик намойиши ўтказиб, ҳукуматдан иш билан таъминлашни талаб қилдилар.

Намойишчиларга кўра, мамлакатда казинолар ёпилгач, 15000 одам ишсиз қолган.

Қирғизистон ҳукумати қабул қилган қонунга мувофиқ, 2012 йилнинг 1 январидан казинолар ва ўйин заллари фаолияти тўхтатилган.

Расмий маълумотларга кўра, Қирғизистон қиморхоналари ҳар йили 11 миллион АҚШ доллари миқдорида солиқ тўлаб келган.
XS
SM
MD
LG