Линклар

Moody's олти давлат кредит рейтингини пасайтирди


Moody's халқаро агентлиги Европадаги олти давлат - Италия, Португалия, Словакия, Словения, Мальта ва Испаниянинг кредит рейтингини икки поғона пасайтирди.

Шунингдек, агентлик Франция, Буюк Британия ва Австриянинг ҳам кредит рейтинглари пасайтирилишидан огоҳлантирди.

Бир кун аввал Греция дефолт олдини олиш учун янги ислоҳотлар дастурини қабул қилиб, ҳукуматнинг бешта хизматидан бири қисқартирган ва ойлик маошларини ҳам камайтирган эди.
XS
SM
MD
LG