Линклар

Японияда кучли зилзила рўй берди


Кучли зилзила оқибатида ядровий фалокат рўй берган Фукусима Дайичи АЭС, 2011 йил 16 март.

Кучли зилзила оқибатида ядровий фалокат рўй берган Фукусима Дайичи АЭС, 2011 йил 16 март.

Япониянинг шимоли-шарқий минтақасида кучли ер силкиниши қайд этилди.

Бироқ ҳукумат цунами хавфидан огоҳлантириш эълон қилмади.

Зилзила оқибатида зарар кўрилгани тўғрисида маълумот олинмади.

Япония Метереологик агентлигига кўра, Тошкент вақти билан соат 11дан 22 дақиқа ўтганда содир бўлган ер силкиниши магнитудаси 6,2 ни ташкил этган.

АҚШнинг Геология тадқиқот маркази зилзила магнитудаси олти бўлганини билдирди.

Япониядаги Атом электр станциялари оператори Токио электр тармоқлари ширкати зилзила Фукусима Дайичи АЭСига таъсир қилмаганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG