Линклар

Ўзбекистонда Бобур таваллуд куни нишонланмоқда

  • Садриддин Ашур

Заҳириддин Муҳаммад Бобур.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур.

Ҳар йили 14 феврал куни Ўзбекистонда ёшлар орасида кенг нишонланадиган Авлиё Валентин куни – "Севишганлар байрами" ўрнини бу йил шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 529 йиллигига бағишланган тантаналар эгаллади.

Тошкентдаги Улуғбек номидаги миллий университет талабаси Нозимжон бу йил "Севишганлар байрами" ўрнини Бобур таваллуд кунига аталган тадбирлар босиб кетганини айтади:

- Бир-иккита қизларни совға кўтариб юрганини кўрдим. Бундай олиб қараганда севишганлар куни ҳар йилгидай эмас. Унинг ўрнига Бобурнинг туғилган кунига аталган тадбирлар бўлиб ўтяпти. Ҳозирча бу биринчи йил бўлаётгани учун ёшлар унчалик ўрганолмаяпти бу байрамга. Лекин жуда қаттиқ севишганлар учун “Валентин куни” йўқолмаса керак,- дейди талаба Нозимжон.

Улуғбек номидаги миллий университетнинг филология факультети декани Нурбой Жабборовнинг айтишича, унверситетда бобуршунос олимлар иштирокида илмий-маърифий конференция ўтказилган:

- Бу анжуманда университетимиз олимлари, шоирлар ва ёзувчилар иштирок этди. Талабалар шоир ижодидан ғазаллар ўқиди,- дейди Нурбой Жабборов.

Низомий номидаги Тошкент педагогика университетида ҳам Бобур таваллуд кунига бағишланган катта тадбир ўтказилди.

Бироқ, Ўзбекистондаги истироҳат боғларида ва совға-салом дўконларида севишганлар ўзига хос байрамларини нишонлаяпти. Тошкентдаги совға-салом дўконларидан бирида ишлаётган Авазбекнинг айтишича, байрам тафтининг сўнгани билинмайди:

- Бугун одамларнинг кайфияти ажойиб. Ёш қизлар ва болалар чиройли кийинган. Кафеларда ўтиришибди, сувенирлар заказ қилишяпти. Бир-бирларини севишяпти. Бир-бирларига гул, "валентикалар" совға қилишяпти. Ўтган йилгига қараганда бу йил байрам сустлашди, деб айтолмайман,- дейди Авазбек.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG