Линклар

logo-print

Сурия армияси ҳарбийларининг исёнчиларга қарши ҳужуми давом этмоқда


Суриянинг Ҳомс шаҳри, 2012 йил 13 феврал.

Суриянинг Ҳомс шаҳри, 2012 йил 13 феврал.

Сурия қўшинлари Ҳомс ва бошқа минтақаларда президент Башар Ал-Ассад режимига қарши қуролли кураш олиб бораётган исёнчиларга қарши ҳужумни давом эттирмоқда.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, сешанба куни армия қисмлари Ҳомс шаҳрини шиддатли ўққа тутган.

Исёнчилар назорат қилиб келаётган бу шаҳар бир ҳафтадан ортиқ вақтдан бери ҳарбийлар томонидан ўққа тутилмоқда.

14 феврал куни Ҳама шаҳри ҳам ўққа тутилгани маълум қилинди.

Хабарларга кўра, ҳукумат аскарлари мамлакат жануби-шарқидаги Ливан билан чегарадош минтақаларни штурм қилган.

Айни пайтда, душанба куни БМТ Инсон ҳуқуқлари идораси раҳбари Нави Пиллай Башар ал-Ассад режимини сўнгги 11 ой мобайнида инсониятга қарши жиноятлар содир этганликда айблаб, Сурия ҳукуматини маҳкамага тортишга чақирди.
XS
SM
MD
LG