Линклар

logo-print
Тожикистон пойтахтидаги ҳайвонот боғида боқилган ягона бегемот юрак ҳуружидан ўлди.

Интерфакс ахборот агентлиги хабарига кўра, “Турсунбой” деб исм қўйилган бегемот Тожикистонда атиги етти ой яшаган.

Душанбе зоопарки бегемотни иккита оқ бошли қумой қуши ва иккита бургутга алмашиб, 2011 йил июл ойида Қозоғистондан олиб келган.

Зоопарк ходимларига кўра, “Турсунбой” бегемот жонажон Чимкентни соғиниб анча асабий ҳолатда бўлган.
XS
SM
MD
LG