Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:50

Подмосковьеда 400 меҳнат муҳожири топилди


14 феврал куни Россия Федерал Миграция хизмати ходимлари ўтказган махсус рейд натижасида Подмосковьенинг Руза туманидаги LG корпорациясига қарашли корхоналардан бирида 400 нафар Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароси яширин тарзда яшаб келгани аниқланди.

- Улар LG корхонасининг ёнгинасида жойлашган боғдорчилик хўжалигида яшаб келган. Текшириш эндигина бошланди, чунки биз уларни бугун аниқладик. Ҳозирда уларнинг Россия ҳудудида яшаши ва меҳнат қилиши қонунийлиги текширилмоқда,- деди Озодлик Радиосига Федерал Миграция хизмати расмийси Залина Корнилова.

Корнилова LG заводида меҳнат қилиб келган ўзбек ва тожик меҳнат муҳожирларининг бир қисми боғдорчилик хўжалигининг яқинидаги бозорда яшаб келганини қўшимча қилди.

LG компанияси мазкур ҳодиса юзасидан изоҳ беришга шошилмаётир.
XS
SM
MD
LG