Линклар

БМТ Бош котиби ўринбосари, Осиё ва Тинч океани давлатлари бўйича Иқтисодий ва ижтимоий комиссия котиби Ноилин Ҳейзер бошчилигидаги делегация 14 феврал куни Ўзбекистонга келади.

Бу маълумотни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ўзининг расмий сайтида эълон қилди.

Ҳейзер бошчилигидаги делегациянинг “Зиёли ва интеллектуал жиҳатдан баркамол авлодни тайёрлаш – барқарор тараққиёт ва мамлакат модернизациясидаги муҳим омил” деб номланган халқаро анжуманда иштирок этиши режаланган.

БМТ делегацияси аъзоларининг Ўзбекистондаги вазирликлар ва ташкилотлар расмийлари билан учрашиши ва мамлакатнинг диққатга сазовор жойларини бориб кўриши режаланган.
XS
SM
MD
LG