Линклар

Ўзбекистон яна энг...


Ўзбекистон раҳбари Newsweek журналининг "мустабидлар рейтинги"га ҳам киритилган эди.

Ўзбекистон раҳбари Newsweek журналининг "мустабидлар рейтинги"га ҳам киритилган эди.

АҚШда чиқадиган Thedailybeast.com нашри Ўзбекистонни дунёнинг энг коррупциялашган давлати, деб топди.

Нуфузли The Newsweek журналининг ҳамкори ҳисобланган Daily Beast агентлиги Сурияда рўй бераётган воқеалар муносабати билан бу давлат дунёнинг энг коррупциялашган режимими, деган саволга жавоб излаш тариқасида 20 давлатни ўз ичига олган рейтингни ишлаб чиқди.

8 феврал куни эълон қилинган рейтингда Сурия, Ҳаити, Венесуэла, Чад, Эфиопия, Афғонистон каби давлатлар бор. Улар орасида, Daily Beast агентлигига кўра, Ўзбекистон энг коррупциялашган мамлакат ҳисобланади.

Рейтинг бу мамлакатларда сиёсий ва фуқаровий эркинликлар, матубот эркинлиги ва жамоатчиликнинг коррупцияни қандай қабул қилишига кўра тузилган.

Ўзбекистон бошқа халқаро ташкилотлар тузган рейтингларда ҳам энг коррупциялашган давлатлар қаторидан жой олган. Хусусан, Transparency International ташкилотининг 2011 йилги коррупция индексида 182 мамлакат орасида Ўзбекистон 177-ўринни эгаллаган.

Шунингдек, Freedom House ташкилоти ўтган ойда эълон қилган “Дунëдаги эркинлик” индексига кўра ҳам Ўзбекистон “ёмонларнинг ёмони” таснифига киритилган эди.

Ғарбдаги нашрлар бу каби рейтингларни тез-тез эълон қилиб туради. Хусусан, ўтган йили The Newsweek журнали эълон “дунёнинг мустабидлари” ўнлигида Ўзбекистон раҳбари Ислом Каримов ҳам ўрин олган эди.

Шунингдек, CBS News теле-радио корпорацияси ҳам президент Каримовни “Дунёнинг яшовчан диктаторлари” сафига киритган эди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG