Линклар

Покистон Мудофаа вазири Аҳмад Мухтор ҳукумат Афғонистондаги НАТО кучларига озиқ-овқат маҳсулотлари олиб ўтишга вақтинча рухсат берганини маълум қилди.

Мухтор НАТОга фақат тез айнидиган озиқ-овқат маҳсулотларини чекланган муддат ичида ташишга рухсат берилганини қўшимча қилди.

Мудофаа вазири рухсат қачон берилганини айтмади.

Ўтган ҳафтада АҚШнинг Исломободдаги элчиси Камерон Мунтер Покистон ўз ҳудуди орқали Афғонистонга зарурий юклар ва ёнилғи ташилишини тўхтатиб қўйганига қарамай, НАТО кучларига керакли юкларни ҳаво йўли орқали ташиш давом этаётганини айтган.

26 ноябр куни НАТО учқичлари амалга оширган ҳужум оқибатида Покистоннинг 24 ҳарбийси нобуд бўлганига норозлик тариқасида Покистон Афғонистондаги НАТО ҳарбийларига таъминот юклари олиб ўтилаётган йўлни ёпиб қўйган эди.
XS
SM
MD
LG