Линклар

Хитой Европа молиявий бўҳронини ҳал қилишда ёрдам бермоқчи


ЕИ Президенти Ҳ.В.Румпей (ч), Хитой Бош вазири В.Жиабао (ўр) ва ЕИ Комиссияси раҳбари Ж.М.Баррозо, Пекин, 2012 йил 14 феврал.

ЕИ Президенти Ҳ.В.Румпей (ч), Хитой Бош вазири В.Жиабао (ўр) ва ЕИ Комиссияси раҳбари Ж.М.Баррозо, Пекин, 2012 йил 14 феврал.

Хитой евроҳудуддаги қарз билан боғлиқ бўҳронни ҳал қилишда Европа Иттифоқига ёрдам беришни ваъда қилди.

Буни Хитой Бош вазири Вен Жиабао сешанба куни Пекинда бўлиб ўтаётган Европа Иттифоқи-Хитой саммитида эълон қилди.

Бироқ Жиабао Европанинг қутқарув жамғармасига маблағ ажратишни ваъда қилмади.

- Хитой Европадаги қарз билан боғлиқ бўҳронни ҳал қилишда Европа Иттифоқига ёрдам беришни чин дилдан хоҳлай ва шунга қарор қилган. Хитой евро ишонади ва Европа иқтисодиётига содиқ қолади. Хитой ЕИнинг молиявий тизим назоратини мустаҳкамлаш йўлидаги уринишини қўллаб-қувватлайди, - дея баёнот берди Хитой Бош вазири.

Хитой-Европа Иттифоқи саммити арафасида Moody's халқаро агентлиги Европадаги олти давлат - Италия, Португалия, Словакия, Словения, Мальта ва Испаниянинг кредит рейтингини икки поғона пасайтирди.
XS
SM
MD
LG