Линклар

Америкалик машҳур қўшиқчи Уитни Ҳюстон 18 феврал куни ўзи туғилиб ўсган Ню Жерси штатининг Нюарк шаҳридаги черков қабристонига кўмилади.

Буни дафн маросимини уюштирадиган Whigham Funeral Home соҳиби маълум қилди.

Уитни Ҳюстон 11 феврал куни Лос Анжелес шаҳридаги Беверли Хилтон меҳмонхонасида 48 ёшида вафот этди.

АҚШ полицияси унинг ўлимида “жиноят аломатлари аниқланмагани”ни билдирган.

Токсикологик анализ орқали Ҳюстоннинг ўлими сабабини аниқлаш учун бир неча ҳафта керак бўлиши айтилмоқда.

Ҳюстон 80 – 90-йилларда дунёдаги энг машҳур аёл қўшиқчилардан бири бўлган.

Кейинроқ гиёҳвандликка ружу қўйгани ва қўшиқчи Бобби Браун билан қурган оилавий ҳаёти кўнгилдагидек бўлмагани унинг обрўсига путур етказган.

Уитни Ҳюстон куйлаган "How Will I Know”, "Saving All My Love" ва "I Will Always Love You" номли қўшиқлар миллионлаб мусиқа шайдолари қалбидан жой олган.
XS
SM
MD
LG