Линклар

Ўзбекистон-Россия товар айирбошлаш ҳажми 8,9 фоизга ўсди


Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми ўтган йили 6,688 миллиард АҚШ долларини ташкил қилди.

UzDaily.uz нашрида берилган хабарга кўра, бу 2010 йилга нисбатан 8,9 фоизга кўпдир.

Ўтган йили Ўзбекистон Россияга 4,405 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги товар экспорт қилди.

Россиядан Ўзбекистонга импорт қилинган товарлар миқдори эса 2,283 миллиард долларни ташкил қилди.

Ўзбекистон товар айирбошлаш умумий ҳажмининг 26,2 фоизи Россия ҳиссасига тўғри келади.
XS
SM
MD
LG