Линклар

"O'zbekiston pochtasi" компаниясининг Қашқадарё вилоят бўлими ходими Обидхон Мирзаев 1,5 миллион сўмга яқин пенсия пулларини ўзлаштиргани учун маҳкамага тортилди.

NewsUz.Com сайти маълумотига кўра, Чироқчи туман алоқа тармоғи ходими бўлган Обидхон Мирзаев Қилбурун қишлоғида яшовчи қариялар ва боқувчисини йўқотган оила аъзоларини алдаб, берилмаган пул учун тўлов қайдномасига имзо қўйдириб олган.

Одил Мирзаевга энг кам иш ҳақининг 50 баробари миқдорида жарима ва етказилган зарарни қоплаш мажбурияти юклатилган.
XS
SM
MD
LG