Линклар

logo-print
Европа Иттифоқи Молия вазирларининг Грецияга молиявий ёрдам масаласини муҳокама қилиш учун бугунга белгиланган йиғилиши бекор қилинди.

Бу ҳақда кеча қечқурин маълум қилган Люксембург Бош вазири Жан Клод Юнкерга кўра, Греция молиявий кўмак эвазига қўйилган барча шартларни бажармаган.

Еврогуруҳ баёнотида айтилишича, ЕИ Афинадан 130 миллиард евролик молиявий кўмак учун “зарур сиёсий кафолатларни” олганича йўқ.

13 феврал куни Греция парламенти дефолт олдини олиш учун янги ислоҳотлар дастурини қабул қилиб, ҳукуматнинг бешта хизматидан бирини қисқартирган ва ойлик маошларини ҳам камайтирган эди.

Агар Греция молиявий кўмак олмаса март ойида дефолтга учраши мумкин.

Грецияга 2010 йилда 110 миллиард евролик биринчи молиявий ёрдам берилган эди.
XS
SM
MD
LG