Линклар

logo-print
Кеча Баҳрайн полицияси мамлакатда ҳукуматга қарши намойишлар бошланганининг бир йиллиги муносабати билан Манамада ўтказилиши режалаштирилган оммавий норозиликка йўл қўймади.

Полиция кўчага чиққан намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ қўллаб, уларни тарқатиб юборди.

Хабарларга кўра, шаҳарга бронетехника киритилиб, шиалар яшайдиган кўчалар тўсиб қўйилган.

Ўтган йилнинг феврал ойи бошида Тунис ва Мисрдаги ҳодисалардан илҳомланган баҳрайнликлар ҳам намойишга чиққан эдилар.

Март ойида иқтидордаги сунний ҳукумати таклифига кўра, Саудия Арабистони ва Форс кўрфазидаги яна бир нечта давлатлардан Баҳрайнга бир ярим мингга яқин қўшин киритилиши натижасида норозилик бостирилган эди.
XS
SM
MD
LG