Линклар

Жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб кўча-куйда сигаретни доналаб сотиш тақиқланади.

12.uz сайти маълумотига кўра, бу “Алкогол ва тамаки махсулотларини чеклаш” ҳақидаги қонунда кўзда тутилган.

Ушбу қонун 2011 йилнинг 5 октябр куни парламент томонидан қабул қилинган ва 2012 йил 1 апрелидан бошлаб кучга киради.

Сўнгги кунларда Ўзбекистонда пистафурушлар - кўча-кўйда писта, қурут ва сигаретни доналаб сотаётганларга қарши рейдлар давом этмоқда.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги эпидемияга қарши фавқулодда комиссияси аъзолари пистафурушлар билан боғлиқ вазиятни ўрганиб, уларнинг аксари махсус лицензияга ҳам эга эмаслиги, махсулотлар сифатини тасдиқловчи махсус сертификатлар йўқлигини аниқлаган.

Озодлик билан суҳбатда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмийси пистафурушлар сотаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг деярли барчаси инсон организмига зарарли экани, уларнинг таркибида зарарли микроблар борлиги аниқланганини айтган эди.
XS
SM
MD
LG