Линклар

АҚШ президенти Барак Обама Хитой вице-президенти Си Цзиньпинни Оқ уйда қабул қилиб, икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалалари, шунингдек, Эроннинг зиддиятли ядровий дастури, Суриядаги вазиятни муҳокама қилди.

Обама жаҳон иқтисодиётида АҚШ билан Хитой ҳамкорлиги муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб, Хитойни бу борада "қоидаларга амал қилиши" шартлигини айтди.

Кейинги пайтда Вашингтон билан Пекин ўртасидаги иқтисодий масалалаларнинг баҳсли жиҳатлари ҳам кузатилаяпти.

Жумладан, Вашингтон Хитойни ўз миллий пули-юан қийматини сунъий равишда паст ушлашда айблаб келади.

Оқ уйдаги учрашувда инсон ҳуқуқлари масаласи ҳам кўтарилди.

Обама Пекинни фуқаролар эркинликларини поймол этмасликка, халқ дардига қулоқ солишга чақирди.

Цзиньпин инсон ҳуқуқлари борасида Пекин мулоқатга тайёрлигини таъкидлади.

Си Цзиньпин Хитойда келгуси йил бўладиган президентлик сайловига асосий номзод ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG