Линклар

Фазодан феврал ойи бошида олинган фотосуратлар Орол денгизи муз билан қопланганини кўрсатмоқда.

Бу йилги қаттиқ совуқ туфайли Орол денгизи батамом музлаган. Феврал ойи бошида фазодан олинган фотосуратлар шундан далолат бермоқда.

Декабр ойи охирида фазодан олинган фотосуратда кичик ва катта денгизнинг шарқий қисми муз билан қопланганлигини кўриш мумкин эди.

Феврал ойига келиб эса денгиз батамом муз билан қопланган. Феврал ойининг дастлабки кунлари кузатилган совуқ оқим нафақат Орол денгизи, балки бу ҳудуддаги кўпгина кўлларга ҳам ўз таъсирини ўтказди.

Айдар-Арнасой кўллар тизимининг қирғоқбўйи қисми ҳам музлади. Орол денгизининг 7 феврал куни фазодан олинган қишқи фотосуратларида қирғоқдаги қор ва сувдаги муз бир хил оқ рангда экани кўриш мумкин.

"Денгизнинг қорсиз фотосуратлари билан ҳозиргисини солиштирсак, қишки суратларда денгиз музлаганини пайқаш мумкин", деб ёзди Ўзбекистон География жамияти аъзоси Николай Горелкин ўз блогида.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида жойлашган Орол денгизининг бугунги ҳолати дунёдаги энг ёмон экологик ҳалокатлардан бири сифатида баҳоланади.

Сўнгги 20 йил бадалида Орол денгизи асл ҳажмининг 75 фоизини йўқотган.
Ўзбек расмийларига кўра, Орол денгизи мумаммоси Марказий Осиёдаги сув ва энергия захираларидан оқилона фойдаланишга бевосита боғлиқдир.

Райсмий Тошкент БМТ ҳомийлигида Қамбар-Ота ва Роғун каби чегараоша дарёларда қурилган ва қурилаётган барча лойиҳалар юзасидан халқаро текширув ўтказишни талаб этиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG