Линклар

Ўзбекистон махсус кучлари Чирчиқда расман қайддан ўтмаган корейс баптист черковида рейд ўтказган¸ деб хабар қилди халқаро майдондаги диний эркинликлар вазиятини кузатиб келаëтган Форум 18 ташкилоти.

5 феврал куни содир бўлган бу воқеа ҳақида 15 феврал куни ахборот воситаларига хабар тарқатилди.

Якшанба эрталабки ибодат пайтида ўтказилган 10 кишилик рейдда Ўртачирчиқ район милицияси зобити Отабек Олимов ва маҳалла қўмитаси раисаси Нурмина Асқаровалар ҳам қатнашган¸ рейд давомида черковга тегишли овоз кучайтиргич¸ микрофон¸ прожектор¸ аудиокассета ва дисклар мусодара қилинган.

Бу нарсаларнинг бари Дин ишлари бўйича давлат қўмитасига экспертиза учун юборилган¸ черков пастори Вячеслав Кимга нисбатан Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик кодексининг 184 моддаси 2-банди бўйича ноқонуний диний материалларни ишлаб чиқариш¸ сақлаш ва тарқатиш айблари қўйилган.

Маҳалла қўмитаси раисасининг Форум 18 ташкилотига айтишича¸ корейс черкови пастори бир неча бор расмий рўйхатдан ўтиш лозимлиги хусусида огоҳлантирилган¸ аммо у жамоа ибодатларини хусусий уйларда давом эттирган.

- Биз ҳаммани бир хил кўрамиз. Маҳалламиздаги масжид ҳам яқинда ëпилди ва мусулмонлар эндиликда қўшни маҳалладаги рўйхатдан ўтган катта масжидга ибодатга бормоқдалар¸ деган Форум 18 тадқиқотчисига Асқарова.

Мустақил кузатувчилар¸ Ўзбекистонда энг катта тазйиқ ҳукуматга ëқмайдиган диний оқимларга эргашган мусулмонларга нисбатан бўлаëтгани ва ҳозирда 10 мингдан ошиқ мусулмон диний эътиқоди боис қамоқда қолаëтганини айтадилар.
XS
SM
MD
LG