Линклар

logo-print

Жаҳон банки минтақавий директори Тошкентга келади


Жаҳон банки расмийлари 14 феврал куни Душанбеда Тожикистон раҳбарлари билан учрашди.

Жаҳон банки расмийлари 14 феврал куни Душанбеда Тожикистон раҳбарлари билан учрашди.

Жаҳон банкининг Марказий Осиë бўйича янги минтақавий директори Сарож Кумар Жа минтақа давлатларига қилаëтган сафари доирасида 16-18 феврал кунлари Ўзбекистонгакелади.

Мазкур лавозимга 1 феврал куни тайинланган Кумар Жа¸ Жаҳон банки тарқатган хабарга кўра¸ минтақа давлатларидаги вазият билан бевосита танишиш мақсадида сафар бошлаган.

Сарож Кумар Жа 14 феврал куни Тожикистон пойтахти Душанбеда¸ 15 феврал куни эса¸ Бишкекда маҳаллий ҳукумат раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди.

16 феврал куни Жанинг Тошкентда ҳукумат раҳбарлари билан учрашиши кутилмоқда.

Минтақавий ваколатхонаси Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида жойлашган Жаҳон банки 1992 йил сентябрида Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очган ва йиллардан бери мамлакатдаги валюта сиëсатини яхшилаш¸ тижоратни либераллаштириш¸ бошқарувни шаффофлаштириш¸ хусусий секторни ривожлантириш каби бир қатор йўналишларда турли лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.
XS
SM
MD
LG