Линклар

logo-print
Бу ҳақда Украина Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Александр Дикусаров маълум қилди.

15 феврал кунги матбуот брифингида Дикусаров Украина Ташқи ишлар вазири Констанин Грищенконинг яқинда Тошкентга қилган сафари чоғида Ислом Каримовнинг Украинага келишига оид келишувга эришилгани ва ҳозирда икки давлат дипломатик идоралари Каримов сафарининг аниқ муддати ҳақида ишлаëтганини маълум қилди.

Феврал ойи бошида Тошкентга сафар қилган Украина Ташқи ишлар вазири президент Ислом Каримов¸ Олий Мажлис Сенати раиси Илгизар Собиров¸ Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Ташқи иқтисодий алоқалар¸ инвистиция ва савдо вазири Элëр Ғаниевлар билан учрашувлар ўтказди.

Ўзбекистон ҳукуматининг ўз маҳсулотларига нисбатан бож тўловларини кучайтириш ва акциз солиқлари жорий этиш қарорига эътироз билдираëтган Украина ишлаб чиқарувчилари Ислом Каримовнинг Киев сафари ўзаро савдо алоқаларининг яхшиланишига ëрдам беришига умид қилмоқдалар.
XS
SM
MD
LG