Линклар

Афғонистондаги АҚШ етакчилигидаги НАТО кучлари қўмондонлиги шимол-шарқий Каписа вилоятида ўтказилган ҳаво ҳужумлари давомида 8 йигитнинг ўлдирилгани хусусида афсус билдирди.

Афғонистондаги НАТО қўшинлари матбуот котиби Майк Вигстон¸ 8 феврал кунги ҳужум пайтида бу йигитлар қуроллангандек бўлиб кўрингани боис¸ уларнинг ўлдирилганини билдирди.

Ҳозирда НАТО терговчилари жасадлар суратини текшириб¸ уларнинг ëшини аниқлашга уринмоқда. НАТО вакиллари ўлдирилган йигитларнинг 15 ëшда эканини¸ маҳаллий расмийлар эса¸ уларнинг 14 ëшлик ўспирин эканини тахмин қилмоқдалар.

Мазкур ҳужумларни қоралаган Афғонистон президенти Ҳамид Карзай¸ шунингдек Афғонистондаги НАТО кучлари қўмондони генерал Жон Алленлар марҳумлар яқинларига ҳамдардлик билдирди.
XS
SM
MD
LG