Линклар

Москвадаги Пресненская район прокуратураси «Эхо Москвы» радиоси бош муҳаррири Алексей Венедиктовни сўроққа чақириш ҳақидаги қарорини бекор қилди.

Венедиктовнинг ўз Twitter саҳифасида ëзишича¸ прокуратура бундай сўроққа асос йўқлигини билдирган.

Россия матбуотига кўра¸ ўзини мухолифатдаги “Яблоко” партиясининг Тамбовдаги фаоли деб тақдим этган Александ Филдшер¸ ўзининг бир ой муқаддам радиостанция ходимларининг сиëсий гуруҳларга аъзоликни тақиқловчи низом моддаси устидан прокуратурага шикоят аризаси топширганини билдирган.

“Яблоко” лидери Сергей Митрохин, бу воқеани фитна дея баҳолади ва агар партия сафида Филдшер деган шахс ростдан ҳам бўлса¸ унинг бундай аризаси учун партиядан ҳайдалишини билдирди.

Айни пайтда «Эхо Москвы» радиостанциясининг бош ҳиссадори "Газпром-медиа" ҳолдинги радиостанция директорлар кенгашини муддатидан олдин тарқатиб юборишга қарор қилди. “Газпром”га кўра¸ корпорация ички иши бўлган бундай қарор радиостанция таҳририй сиëсатига таъсир қилмайди.

Путин сиëсатини танқид қилиб келаëтган мухолиф ва мустақил кучлар учун минбар бериб келаëтган «Эхо Москвы» ҳимоясига «Мемориал» инсон ҳуқуқлари ташкилоти ва Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси каби ташкилотлар чиқишди.
XS
SM
MD
LG