Линклар

Сурия президенти Башар ал-Ассад 26 феврал куни мамлакат янги конституцияси лойиҳаси юзасидан референдум ўтказиш ҳақида буйруқ берди.

Сурия телеканаллари янги конституция лойиҳасини халқнинг ўз-ўзини бошқариши учун буюк имкон яратадиган ҳужжат сифатида тақдим этди.

Айтилишича¸ янги конституция матнида Бааз партияси миллат ва жамияти лидери сифатида тақдим этилган.

11 ойдан бери ҳукуматга қарши норозиликлар давом этаëтган Сурияда умумхалқ референдуми ўтказилиши ҳақидаги қарор чоршанба куни эълон қилинди.

Сурия конституцияга ўзгартишлар киритилишини талаб қилиб келган мухолифат гуруҳлари эндиликда ўз бирламчи талаби Башар ал-Ассад истеъфоси эканини таъкидламоқда.

Халқаро майдонда ҳам Ассад истеъфосини талаб қилаëтганлар сафи кенгайиб бораëтганига қарамай¸ Дамашқ раҳбари бундай талабларга ëн бермаслигини таъкидламоқда.
XS
SM
MD
LG