Линклар

logo-print
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев бугун НАТОнинг Брюсселдаги бош қароргоҳида ҳарбий алъянс раҳбарлари билан учрашмоқда.

Ўтган ҳафта НАТОнинг Кавказ ва Марказий Осиë бўйича махсус вакили Жеймс Аппатурай Бакуга сафар қилган эди.

Озарий ва НАТО раҳбарлари Афғонистондаги НАТО қўшинларига таъминот моллари еткизиб беришдаги Баку ҳукумати ролини муҳокама қилмоқда.

Аппатурайнинг билдиришича¸ ҳозирда Афғонистондаги НАТО қўшинларига юборилаëтган таъминот юкларининг 30 фоизи Озарбайжон ҳудудидан ўтмоқда.

Брюссел ташрифи арафасида Илҳом Алиев НАТОнинг май ойида Чикагода бўлиб ўтадиган олий даражали учрашувига таклиф қилинди.

НАТО билан ҳамкорликни кучайтириб бораëтганига қарамай кузатувчилар Озарбайжоннинг яқин келажакда ҳарбий алъянс аъзолигига қабул қилиниши эҳтимолдан узоқ эканини айтмоқдалар.
XS
SM
MD
LG