Линклар

logo-print
Канаданинг Centerra Gold ширкати Қирғизистондаги Қумтор олтин конида давом этаëтган иш ташлаш оқибатида кондаги иш бутунлай тўхтаб қолганини билдирди.

Ширкат эълон қилган баëнотда 9 кундан бери давом этаëтган иш ташлаш ноқонуний деб баҳоланган.

Қумтор конидаги қирғиз ишчи-хизматчилари иш берувчидан ўз маошларидан давлат ижтимоий жамғармалари учун сақлаб қолинган пулларнинг қайтиб берилишини талаб қилмоқда.

Айтилишича¸ Қирғизистон иқтисодининг 12 фоизга яқинини ташкил қилувчи Қумтор кони ҳозирда бир неча можаро марказида қолмоқда
.
Қумторда йилига 20 тоннага яқин олтин қазиб олинади.
XS
SM
MD
LG