Линклар

logo-print
Франциянинг иқтидордаги президенти Николя Саркози бугун расман президентликка даъвогарлар сафига қўшилди.

22 апрелга белгиланган сайловлар олдидан ўтказилган сўнгги ижтимоий сўров натижаларига кўра¸ Саркози Социалистик партия номзоди Франсуа Ҳолланддан орқада бормоқда.

2007 йилда биринчи муддатга президентликка сайланган Саркозининг асосий ваъдаларидан бири мамлакатдаги ишсизлик даражасини камайтириш эди. Аммо ҳозирда Франциядаги ишсизлик кейинги 12 йил ичидаги энг рекорд нуқтага етган ва 9¸3 фоизни ташкил этади.

Таҳлилчилар францияликларнинг бўлажак сайловларда бундай муваффақиятсизлик учун Саркозидан ўч олишлари ва унинг социалист рақибига овоз беришларини башорат қилмоқдалар.

Душанба куни халқаро кредит рейтингини белгиловчи Moody's агентлиги Standard & Poor's агентлиги каби Франциянинг AAA рейтингини пасайтиришидан огоҳлантирди.

Иккала агентлик ҳам қарз бўҳронидан туғилаëтган таҳдидлар боис яқинда Европадаги олти давлат кредит рейтингини пасайтирди.
XS
SM
MD
LG