Линклар

“Пули йўқ одам ўларкан”

  • Садриддин Ашур

Ўзбекистон Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисидаги қонунда ижтимоий аҳамиятга молик касалликларни даволаш давлат томонидан таъминланиши айтилган.

Ўзбекистон Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисидаги қонунда ижтимоий аҳамиятга молик касалликларни даволаш давлат томонидан таъминланиши айтилган.

"Эркин микрофон"га Тошкентдан қўнғироқ илган пенсионер Абдуқаҳҳор Мусаев саратон касаллиги билан оғриган қизини олиб борган Республика онкология касалхонасида дуч келган порахўрлик ҳақида гапиради.


- Хуллас операция қилдида, кеча яна ëтиши керак эди онкологияга. (чуқур уҳ тортиб) Учига чиққан ўғри, муттаҳам, тупойларни қўйиб қўйган. Сотвоганми бу лавозимни бу онангни эмгурлар. Вообше сиқилиб кетди одам. Республиканский онкологияга борсангиз, худди мол бозори. Ануви куни эшитган эдим Сергелидан бир қиз онкологический касал экан. 1,5 миллион сўради деб. 1,5 миллиони бу ҳолва. Битта нарсага убедится қилдим. Бу лавозимларнинг ҳаммаси сотиларканда бизларда. Олдин ишонмас эдим. Энди убедится қилдим. Шу даражадаги тупойларни ўтқазиб қўйибдики давлат тепасига президент. Билмадим энди бунақасини қаердан топасиз. Ўғрилар, муттаҳамлар, халқнинг қонини ичиб ëтибди бу онангни эмгурлар.

Озодлик: Конкретнийроқ айтсак, қанча пора сўради, қанчага тушаяпти, аслида бундай операциялар бепул қилиниши керакми?

- Яшанг. Ëзиб қўйибди. Бу республиканский онголигический болница-я. Э товба, товба. (Чуқур уҳ тортиб) Мен ўзим бордим. Олдин бир ойча текширилди. Олиб бораман, анализ топширамиз, ҳаммаси пуллик. Ëзиб қўйибди “бепул” деб. Бу президентимизнинг қизлари снабжат қиларканми, Лоласи спонсор эканми, халқнинг пулини соғиб оларкан, у спонсор эмас экан у ерда. Битта химияси 400 мингга тушаяптида. Етти марта олди химия. Операция қилдирди. Бердим алдамайман. Дангалига гаплашдим хоҳ ишонинг хоҳ ишонманг.

Озодлик: Демак, пули йўқ одам бўлса, ўларканда.

- Ўларкан, ўларкан. Мен одамларни эшитибчи ўша ерда, бечора анави даладагиларчи, товба дейман, улар бечоралар нима қилиши керак? Сигирим, учта қўйим бор эди, сотдим. Майли қизим учун. Онасини эмсин бунақа ҳаëтни. Эссиз халқ. Бу касалларнинг кўплигини, вой-вой, мен ҳеч ўйламасдим бунақа деб. Нима қилаяпсан, нима қўяяпсан иши йўқ. Кеча биттасини олиб келибди, мен диктафон ололмаяпман, бечора боласини нотўғри операция қилганига “қанча пулинг бор” деб сўраб тургандан кейин нима дейсиз энди. Бир бола экан. Бу нима қилади анави ерга чиқиб олиб мақтанади. Бу ўғриларни тартибга солса бўладию президент қуруқ аравани олиб қочмай, дейди Абдуқаҳҳор Мусаев.


****************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG