Линклар

YouTube видеопорталига “Владимир Путиннинг қўлга олиниши: Суд залидан репортаж” деб номланган 50 секундлик қалбаки видео икки кун ичида 2 миллион марта кўрилди ва ўнлаб рус блогларию вебсаҳифаларида қайта чоп этилди.

Видеони кўрганлар унга қолдирган шарҳлар сони 18 мингтадан ошди. Жумладан улар орасида филм продюсерига Оскар мукофоти бериш таклифи ҳам бор.




Бир қарашда ҳақиқий бўлиб кўринадиган ва Россия телевидениеси услубида бошланадиган видеода Россия “собиқ” Бош вазири Владимир Путиннинг коррупция ва жамоатчиликни қўрқитиш ва ҳукуматга таъсир ўтказиш мақсадида террорчи ҳаракатларда иштирок этганликда айбланаётгани айтилади.

Видеода Путин "сувга тушган мушукдек" қафас ичида ўтирар экан, судя саволларига жавоб беради.

Судя: Фамилиянгиз, исми шарифингиз.

Путин: Путин Владимир Владимирович.

Судя: Миллатингиз?

Путин: Россия федерацияси фуқароси.

Видеога уланган аудио товуш Путиннинг 2010 йилда Россияда ўтказилган аҳолини рўйхатга олишдаги иштироки ҳақида телевидениеда кўрсатилган дастурдан олинган.

Видеода Путин “суди”даги судя сифатида Михаил Ходорковскийни суд қилган Виктор Данилкин "қатнашади".

Бу видеога Путин ëки прокурорлар томонидан ҳеч қандай муносабат билдирилганича йўқ.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG