Линклар

logo-print

Ўзбек футболчилари FIFA рейтингида 10 поғона пастлади


Ўзбекистон миллий терма жамоаси.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси.

FIFA ташкилоти эълон қилган футбол бўйича миллий терма жамоалар рейтингида Ўзбекистон ўтган ойга нисбатан 10 поғона пастдан жой эгаллади.

Ўзбекистон Футбол федерацияси маълумотига кўра, ўзбек футболчилари охирги ўртоқлик учрашувларидаги мағлубиятлари боис пастга “шўнғиб”, 77-ўринга тушган.

Натижада Ўзбекистон терма жамоаси Хитойни олдинга ўтказиб юборган ҳолда Осиё терма жамоалари орасида 6-ўринга тушиб қолди.
XS
SM
MD
LG