Линклар

Европа Иттифоқи Молия вазирлари Грецияга молиявий ёрдам масаласини телефон орқали муҳокама қилди.

Люксембург Бош вазири Жан Клод Юнкерга кўра, Афинага 130 миллиард евролик молиявий кўмак бўйича "зарур қарор" душанба куни берилади.

13 феврал куни Греция парламенти дефолт олдини олиш учун янги ислоҳотлар дастурини қабул қилиб, ҳукуматнинг бешта хизматидан бирини қисқартирган ва ойлик маошларини ҳам камайтирган эди.

Бироқ ЕИ расмий Афина молиявий кўмак эвазига қўйилган барча шартларни бажармаганини айтиб, Грецияга молиявий ёрдам масаласини муҳокама қилиш учун 15 февралга белгиланган йиғилишини бекор қилди.

Агар Греция молиявий кўмак олмаса март ойида дефолтга учраши мумкин.

Грецияга 2010 йилда 110 миллиард евролик биринчи молиявий ёрдам берилган эди.
XS
SM
MD
LG