Линклар

logo-print

БМТ Бош котиби ўринбосари Ўзбекистонга келди


15 феврал куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида БМТ Бош котиби ўринбосари, Осиё ва Тинч океани давлатлари бўйича Иқтисодий ва ижтимоий комиссия котиби Ноилин Ҳейзер бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати маълумотига кўра, учрашувда асосий эътибор БМТнинг Ўзбекистон билан ҳамкорлик масалаларига қаратилган.

Жумладан, келгусида транспорт, ахборот-коммуникация технологиялари, туризм, савдо ва инвестиция, атроф- муҳитни муҳофаза қилиш ва ижтимоий соҳаларни ривожлантириш борасида алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинган.

Ноилин Ҳейзер 16-17 феврал кунлари Тошкентда ўтказиладиган “Зиёли ва интеллектуал жиҳатдан баркамол авлодни тайёрлаш – барқарор тараққиёт ва мамлакат модернизациясидаги муҳим омил” деб номланган халқаро анжуманда иштирок этиши режаланган.
XS
SM
MD
LG