Линклар

Женевада бир гуруҳ қозоғистонликлар президент Нурсултон Назарбоев ва унинг куёви Тимур Кулибоевга қарши судга даъво аризаси киритди.

Швейцариянинг ATS агентлиги маълумотига кўра, президент Назарбоев ва унинг куёви 400 миллион франк (331 миллион евродан зиёд) маблағни ўзлаштирганликда айбланмоқда.

Даъвогарлар исми-шарифи ошкор қилинмаяпти, лекин улар Қозоғистон фуқаролари экани маълум.

ATS хабарига кўра, Нурсултон Назарбоев "Хабар" телеканалининг олди-соттисига сарфланган 100 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағни, Тимур Кулибоев эса "КазМунайГаз" ширкатида ишлаб, 600 миллион франк (495 миллион евро)ни ўзлаштирганликда айбланаяпти.

Швецария прокуратураси президент Назарбоев ва унинг куёвига қарши судга ариза киритилгани ҳақидаги хабарни на тасдиқлади, на инкор қилди.
XS
SM
MD
LG