Линклар

logo-print

Қирғиз конларида ҳар йили 150 кило олтин ўғирланади



Қирғизистон конларида ҳар йили 150 килограмм олтин ўғирланади.

"Российская газета" интернет нашрига кўра, бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик хизмати раиси Шамил Атаханов маълум қилган.

Атахановга кўра, махсус хизмат олтин коррупциялашган махсус схема орқали ўғирланишини аниқлаган бўлиб, бу схемани ҳозирча ошкор қилиш имконияти йўқ.

Кеча Қирғизистондаги Қумтор олтин конида давом этаëтган иш ташлаш оқибатида иш бутунлай тўхтаб қолгани маълум қилинди.

Ўн кундирки Қумтор конидаги қирғиз ишчи-хизматчилари иш берувчидан ўз маошларидан давлат ижтимоий жамғармалари учун сақлаб қолинган пулларнинг қайтиб берилишини талаб қилмоқда.

Қумторда йилига 20 тоннага яқин олтин қазиб олинади.
XS
SM
MD
LG