Линклар

Ливияда Муммар Қаддафий режимига қарши курашган исёнкорлардан иборат қуролли гуруҳлар мамлакат барқарорлигига хавф солмоқда. Бу ҳақда Халқаро Амнистия ташкилоти баён қилди.

Ташкилотга кўра, ўтган йилнинг сентябр ойида қуролли гуруҳлар асир олган камида 12 одам қийноққа солиниб ўлдирилган.

БМТ мутахассисилари Ливия собиқ диктатори тарафида бўлган саккиз мингдан ортиқ одам ҳозирда шу қуролли гуруҳлар қўлида ҳибсда қолаётгани, уларнинг кўпчлиги мунтазам қийноққа солинаётгани ҳақида хавотир билдирган.

Халқаро Амнистия ташкилоти вакили Донателла Роверага кўра, Ливия ҳукумати мазкур қуролли гуруҳларни жавобгарликка тортишнинг уддасидан чиқаолмаяпти.
XS
SM
MD
LG